ДОЛЗАРБ ҒОЯ ёки “Миллий тикланиш”нинг ташаббуси тўғрисида
Марказий Осиёда иқлим ўзгариши глобал экологик муаммоларнинг бири бўлиб, бу минтақа халқлари учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Маълумки, сўнгги йилларда иқлим ўзгаришлари дунё миқёсида шиддат билан жадаллашмоқда. Бундай ўзгаришлар нафақат табиий тизимлар ва инсон турмуш тарзига, балки ижтимоий-иқтисодий шароит ва соғлиқни сақлаш тизимларига ҳам ўзининг катта таъсирини кўрсатмоқда.